18 ноябрь–Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
Нукус шаҳридаги давлат байроқлари майдонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муратбай Жуманов тадбирни кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги байрам муносабати билан барчани қутлади.
Пойтахтимизда кўтаринки руҳда бўлиб ўтган мазкур байрам тадбирида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари директор Адилбай Есимбетов бошчилигида фаол иштирок этишди. Баландлиги 55 метрни ташкил этадиган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари ўрнатилган майдондаги тадбир концерт дастури билан давом этди. Ғурур ва ифтиҳоримиз ҳисобланган байроғимиз баландларда ҳилпираб турсин!
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1