SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Халқаро бағрикенглик куни” ҳамда “Халқаро талабалар куни” нишонланди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
“Халқаро бағрикенглик куни” ҳамда “Халқаро талабалар куни” нишонланди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида 16 ноябрь «Халқаро бағрикенглик куни» ҳамда 17 ноябрь «Халқаро талабалар куни» (International Students' Day) муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир бошида филиал директори Адилбай Есимбетов сўз олиб, ҳар йили нишонланиши анъанага айланган Халқаро бағрикенглик куни ва унинг аҳамияти, бағрикенглик халқимизга хос эзгу фазилат эканлиги ҳамда осойишта юртимизда турли миллат вакиллари ҳамжиҳатликда турмуш кечираётганлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бугунги байрам муносабати билан барча талаба-ёшларни қизғин табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Ҳозирги кунда филиалимизда 6 та миллат вакиллари таҳсил олмоқда.
Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек кўтаринки кайфият улашди. Филиалда таҳсил олаётган талабалар бугунги байрамни муносиб тарзда нишонлашганидан жуда мамнун бўлишди. Якуний қисмида эса бугунги байрам тадбирида фаол иштирок этган бир қатор талабалар директор томонидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.