Мактаб ўқувчилари филиал фаолияти билан танишди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига Нукус шаҳар 11-сонли умумий билим бериш мактабининг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчилар ташриф буюриб, филиал фаолияти билан танишди. Мактаб психологлари Г.Утешова ҳамда Г.Сапарбаевалар бошчилигида ташриф буюрган ўқувчиларни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Хожаметов илиқлик билан қарши олди. Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров ва «Ветеринария ва зооинженерия» факультети декани А.Каниязовлар мажлислар залида келган меҳмонлар билан яқиндан танишиб, уларга филиалнинг бугунги кундаги фаолияти ва ўқув жараёни ҳақида батафсил маълумот беришди. Бундан сўнг Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова меҳмонларни ветеринария клиникасига олиб борди. У ерда мутахассисимиз М.Сагизбаев ўқувчиларга клиника қачон ташкил этилгани, бу ерда қандай жарроҳлик амалиётлари амалга оширилаётганлиги ҳақида сўзлаб берди ва уларда янада қизиқиш уйғотиш мақсадида ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари яқиндагина филиал худудида талабалар ташаббуси билан қурилган қуёнхонани ва у ерда парвариш қилинаётган қуёнларни бориб кўришди. Мазкур қуёнхона талабаларнинг амалий тажрибаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди. Бундан сўнг мактаб ўқувчилари лаборатория билан яқиндан таништирилди. Филиал биноси бўйлаб саёҳатдан сўнг Ж.Халмуратова уларни кутубхонага олиб бориб, у ердаги дарсликлар ва бадиий адабиётлар билан таништирди. Умумлаштириб айтганда мактаб ўқувчилари филиал талабалари учун яратилган барча шарт-шароитлар билан танишди. Филиал жамоаси ташриф буюриш истагидаги ўқувчилар учун эшигимиз ҳар дойим очиқ эканлигини алоҳида таъкидлашди. Ташриф якунида Г.Утешова ва Г.Сапарбаевалар филиал раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор этишди.
скачать dle 12.1