SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI«Талаба-ёшларда ижобий фикрларни ривожлантириш» » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Маълумки, филиал психологи томонидан талаба-ёшларимиз учун ҳар хил психологик мавзудаги семинар-тренинглар ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги мана шундай тадбирлардан бири «Талаба-ёшларда ижобий фикрларни ривожлантириш» мавзусида бўлиб ўтди. Унда Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 104-гуруҳ талабалари ва гуруҳ тютори Т.Жусипбеков иштирок этишди. Психолог К.Алламуратова ижобий фикрлаш ҳаётдан янада завқланиб яшашга ва уни ижобий томонга ўзгартиришга омил бўлиши олимлар томонидан исботланганлиги, ижобий фикрлашни ривожлантириб бориш орқали инсон ўзини ҳам шакллантириб бориши борасида батафсил тушунтирди. Салбий кайфият ишларимизга ҳам таъсир кўрсатиб, биздан ёмон энергия тарқатади. Шунинг учун ҳар дойим кувноқ юришга ҳаракат қилишимиз керак ва позитив фикрлашга одатланишимиз лозим. Ҳаёти давомида ижобий фикрлаб юрадиганлар узоқ умр кўриши мумкин. Боиси, агар асабимиз мустаҳкам бўлса, муаммолар билан курашишимиз онсон бўлади бунинг эвазига эса стрессдан камроқ азият чекамиз ва самарали натижаларга эришамиз. Умумий қилиб айтганда, ижобий фикрлаш бизга ҳаёт завқини ҳис қилишимизучун имкон яратади. Семинар давомида таъкидлаб ўтган мавзуларимиз бўйича талаба-ёшларга кенг тушунча берилди ва статистик маълумотлар тақдим этилди. Улар иштирокида позитив ўйинлар ташкил этилди. Психолог талаба-ёшларни иложи борича руҳлантиришга ҳаракат қилди ва бунинг уддасидан чиқа олди деб ўйлаймиз. Семинар-тренинг барча иштирокчиларга бирдек қувноқ кайфият бағишлади.