SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIСёма лақабли мушук муваффақиятли тарзда операция қилинди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Сёма лақабли мушук муваффақиятли тарзда операция қилинди
Сёма лақабли мушук муваффақиятли тарзда операция қилинди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида фаолият кўрсатиб келаётган ветеринария клиникасида жарроҳлик амалиётлари амалга оширилмоқда. Жумладан, клиникага эгаси томонидан келтирилган 3 ёшдаги Сёма лақабли мушук иш қотиши (капростаз) ташҳиси билан жарроҳлик усули орқали ичакларида тўпланиб қолган ортиқча нарсалар олиб ташланди. М.Сагизбаев томонидан амалга оширилган операция жараёнида Ветеринария медицинаси йўналиши 3-босқич талабалари бевосита иштирок этиб, кузатиб туришди. Мушуклар организмида тўпланиб қоладиган мазкур касаллик вақтида эмланмаса, заҳарланиш ва ёрилиш сингари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳайриятки, Сёманинг ичакларида йиғилиб қолган кераксиз нарсалар муваффақиятли тарзда олиб ташланди. Муҳими жараён давомида филиал талаба-ёшлари ўзларининг амалий билимларини мустаҳкамлаб, яхши кўникмаларни ҳосил қилишди. Мушук эгаси ҳам хурсанд бўлиб ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Талабалар шу тариқа амалий тажрибаларга эга бўлиб келмоқда.