“Ҳаёт бу-имконият” атамасида психологик семинар-тренинг ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг Ветеринария медицинаси йўналиши 1-босқич 103-гуруҳ талабаларига “Ҳаёт бу-имконият” атамасида психологик семинар-тренинг ўтказилди. Гуруҳ тютори Т.Жусипбеков ҳамда филиал психологи К.Алламуратова иштирокида ўтказилган мазкур семинар талаба-ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади. Семинар давомида иштирокчиларга ҳаёт бизга ином этилган энг улуғ неъмат эканлиги, унинг ҳар бир лаҳзасида яшай олишимиз, ҳис қилишимиз бизга берилган имконият эканлиги айтилди. Ҳаёт фақат нафас олишдан иборат эмас. Умримиз давомида ҳар биримиз ўзимизнинг такрорланмас ва гўзал ҳикоямизни яратишимиз, инсонларга эзгулик ва яхшилик улашишимиз зарур. Биз инсонлар индивидуал тарзда ривожланиб борамиз. Ўз идеалимизни шакллантиришга интиламиз ва доимий равишда одамлар билан мулоқатда бўламиз. Энг муҳими мана шу жараёнлар давомида ҳаёт бизга тақдим этаётган имкониятлардан оқилона фойдалана билишимиз керак. Семинар-тренинг давомида К.Алламуратова йўқорида сўз этилган мавзулар доирасида талаба-ёшларга тушунчалар бериб борди. Уларга позитив кайфият бағишлаш мақсадида эса гуруҳларга бўлиб қизиқарли психологик ўйин ўтказди. Шунингдек, мавзу бўйича атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 103-гуруҳ талабалари “Ҳаёт бу-имконият” атамасида ўтказилган семинар-тренинг давомида зарур тавсияларга эга бўлиш билан бирга вақтларини мазмунли ўтказишди.
скачать dle 12.1