Айрим балиқчилик хўжаликларида балиқларнинг “Краснуха” (рубелла) билан зарарланиши
Ҳозирги кунда Балиқчилик тармоғидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ: Қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши балиқчилик тармоғининг барча соҳасини қамраб олувчи ва унинг жадал ривожланишини таъминловчи ягона бошқарув тизими ташкил этилишига, янги иш ўринлари яратилишига, балиқ етиштириш ҳажмларини кескин камайтиришга, республика аҳолисининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашади. Ҳозирги кунда ушбу фармон ва қарорларнинг ижроси юзасидан вилоятларда амалий тадбирлар ўтказилмоқда. Бироқ, балиқ ва балиқ маҳсулотларини кўпайтиришда балиқларда учрайдиган айрим касалликлар, жумладан, балиқларнинг гелминтоз касалликлари ҳам маълум даражада тўсқинлик қилаётир. Шуларни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида айрим балиқчилик фермер хўжаликларида аниқлаш ва ушбу касалликларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқишни мақсадга муофиқ деп ҳисоблаймиз. Тадқиқотларимиз Қорақалпоғистон Республикаси «Қарақалпақ балық санаат» МЧЖда ва Нукус туманининг айрим сунъий сув ҳавзаларида олиб борилди. Жами бўлиб ушбу хўжаликларда ўстирилаётган 2 турдаги балиқлар текширувдан ўтказилди. Бунда органолептик ва паразитологик ёриб кўриш усулидан фойдаланилди. Жами бўлиб 88 та балиқлар текширувдан ўтказилди. Текширувдан ўтказилган 54 нусха балиқлардан 20 нусхасида “Краснуха” (рубелла) топилган, яъни зарарланиш даражаси 10,8 % ни ташкил қилди. Жумладан, Нукус туманида текширувдан ўтказилган 34 нусха карп турдаги балиқлардан 8 нусхаси, ёки 2,72 % “Краснуха” (рубелла) билан зарарланганлиги аниқланган. Шундай қилиб, олиб борилган текширувларимизда балиқларнинг “Краснуха” (рубелла) билан зарарланиш даражаси ўртача 24,6 % ни ташкил қилди. Республикамизда балиқларнинг “Краснуха” (рубелла) касаллигини йил сайин ўсиб бориши, бизнингча, Орол денгизининг қисқариб бориши натижасида унинг қирғоқларида уя қурган балиқхўр паррандаларни Республикамизнинг марказий ва жанубий ҳудудларига учиб келиши ва яшаши оқибати натижасида келиб чиқмоқда. Чунки, қўзғатувчиларнинг асосий хўжайинлари балиқхўр паррандалар ҳисобланади. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келдик:
1.Республикамизнинг сунъий сув ҳавзаларида балиқларнинг қизамиқ билан зарарланиш даражаси ўртача 21,7 % ни ташкил қилиб, унинг йил сайин ўсиб бориши кузатилмоқда.
2.Касаллик бўйича носоғлом хўжаликлардан овланган балиқларни хом ёки яхши пиширилмасдан туриб ҳайвонларга едирмаслик. Қишда балиқларни исътемолга чиқаришдан олдин уларни музлатиш мақсадга мувофиқдир.
3.Хом балиқларни 14 кун давомида тузлаш тавсия этилади.
«Зооинженерия» ассистенти А.Жолдасбаев
скачать dle 12.1