Талабалар И.Юсуповнинг уй музейига ташриф буюришди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари учун Чимбой туманида жойлашган И.Юсуповнинг уй музейига саёҳат ташкиллаштирилди. Талаба-ёшлар бу ерда суйикли шоиримизнинг тарийхи, ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар. Ёшларимиз қалбида адабиётимизнинг бой маданий меросига бўлган ҳурмат ва севгини янада орттиришда мана шундай табаррук даргоҳларга ташрифларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. И.Юсупов барчамизнинг қалбимиздан жой олган ижодкор. Шоирнинг шеърларини деярли ҳамма бирдек ёд олган десак муболаға бўлмайди. Мазкур музей шоир таваллудининг 86 йиллигига бағишлаб ўзи тўғилиб ўсган «Тағжап» ОФЙ худудида очилди ва И.Юсуповнинг бюсти ўрнатилди. Талаба-ёшлар музейни ўзгача ҳаёжон ва қизиқиш билан томоша қилишди ва шоир ижодининг тафтини ҳис қилишди. Шунингдек, уларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш таъминланди. Муҳими севимли шоиримизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
скачать dle 12.1