Талабалар “Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари” номинацияси билан тақдирланди
Бугун Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида «Ёшлар–келажак бунёдкори» шиори остида Талабалар театр студиялари фестивалининг иккинчи худудий босқичи бўлиб ўтди.
Унда Республикамиздаги жами 6 та олий таълим муассасаларининг 6 та жамоаси иштирок этишди. Жумладан, филиалимизнинг «Туӊғыш» жамоаси «Шам» спектаклини саҳнада қўйиб берди. Иқтидорли талабаларимиз актёрлик маҳорати билан роль ижро этишга астойидил ҳаракат қилишди. Фестивал натижаларига кўра филиалнинг «Туӊғыш» жамоаси “Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари” номинацияси билан тақдирланди. Албатта фаол талаба-ёшларимизнинг меҳнати, интилиши биз учун қадрли. Мазкур фестивалда талаба-ёшлар саҳнада илк бор роль ижро қилишди ва маълум даражада уддалай олишди деб ўйлаймиз. Келгусида талабаларимизнинг иқтидори янада ортиб боришига ишонч билдирамиз. Маълумот учун “Энг яхши спектакль” номинациясини Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали талабалари қўлга киритишди. Уларни ғалаба билан филиал жамоаси номидан табриклаб қоламиз.
скачать dle 12.1