Номусга тегиш тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мавзусида учрашув бўлди
Жорий йил 5 ноябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Номусга тегиш тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш» мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда Нукус шаҳридаги «Жеке терек» МФЙ Муҳаммад Бахий эшон масжиди имом-хатиби К.Туребаев, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори А.Наменова ҳамда лейтенанти А.Танирбергенова, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Хожаметов, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор ўринбосари Г.Ешмуратова, филиал психологи К.Алламуратова, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Г.Хожаметов тадбирни очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонларга сўз навбатини берди. Шундан сўнг К.Туребаев сўзга чиқиб, динимизда аёлнинг қадри ва ҳурмати юксак даражага кўтарилганлиги ва унинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида гапириб, аёлнинг мақоми ҳақида тушунтириб ўтди.
Г.Хожаметов мамлакатимизда сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш таъминланиб, уларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги ҳақида гапириб, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик кўрсатиш эмас аксинча уларга меҳир бериш, эъзозлаш ҳамда қадрини юксакларга кўтариш керак эканлиги борасида нутқ сўзлади. Шунингдек, Г.Ешмуратова Хотин-қизларнинг оиладаги ва жамият ҳаётидаги тутган ўрни тўғрисида маъруза қилган бўлса, К.Алламуратова Гендер тенглик ҳақида иштирокчиларга кенг тушунчаларни бериб ўтди. Учрашув давомида талаба-ёшларнинг ҳам фикр ва мулоҳазалари тингланди.
скачать dle 12.1