“Ветеринария микробиологияси ва иммунологияси” фанидан очиқ дарс ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич талабаларига “Ветеринария микробиологияси ва иммунологияси” фанидан очиқ дарс ташкил этилди. «Ветеринария» кафедраси ассистенти Д.Ерназаров томонидан «Стрептококкли инфекцияларни лаборатория диагностикаси» мавзусида ўтказилган ушбу очиқ дарс давомида ёш ҳайвонларнинг юқумли пневмококк касалликалрида патматериал олиб лабораторияга юбориш қоидалари ва уларни бактериологик текшириш тартиби ва усуллари ҳамда сигирлардан сут намуналарини олиш бўйича кенг тушунчалар берилди. Д.Ерназаров мавзу бўйича талабаларда кенг тушунчаларни ҳосил қилиш мақсадида жараёнларда тушурилган расмларини талабаларга кўрсатиб батафсил гапириб берди. Талабаларнинг назарий ва амалий билимларини янада мустаҳкамлаб бориш орқали уларнинг фаоллигини оширишни таъминлаш мумкин. Бунда эса мутахассислик фанлардан очиқ дарсларни ташкил этиб бориш ўз самарасини беради. Бугунги очиқ дарс жараёнида талабалар мавзу бўйича батафсил маълумотларга ва билимларга эга бўлишди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
скачать dle 12.1