Ижарада истиқомат қилаётган талабаларнинг яшаш шароити ўрганилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг ижарада яшайдиган талабаларидан Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г.Хожаметов, “Ветеринария ва зооинженерия” факультети декани А.Каниязов ҳамда тюторлар томонидан хабар олинди. Жумладан, ижара уйларда истиқомат қилаётган талаба-ёшлар учун яратилган шароитлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, уй эгалари билан мулоқат олиб борилди. Тюторлар талабаларга ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида батафсил тушунтириб, ундан тўғри фойдаланиш усуллари бўйича кўрсатмалар бериб ўтди. Ёнғин хавфсизлиги тартиб-қоидалари бўйича зарур тавсияларни беришди. Бундан ташқари ижарада яшайдиган талабалар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида бўш вақтларида нималар билан машғул бўлаётганлиги ўрганилди. Шу билан бирга ижарада яшаётган талабаларнинг фикр ва таклифлари батафсил тингланди. Албатта филиал раҳбарияти ҳар бир талаба учун қайғуради ва ижара уйларда истиқомат қилаётган талабаларнинг яшаш шароити билан мунтазам равишда танишиб боради. Айниқса куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати батафсил ўрганилди.
скачать dle 12.1