“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Юртимиз ободонлигига ўз ҳиссамизни қўшамиз” акцияси ташкил этилди. Маълумки, юртимизда дарахт қўчатларини экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» жорий этилди. Филиал жамоаси томонидан мазкур эзгу ишда ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида филиалга бириктирилган «Гулзор» МФЙ худида дарахт кўчатлари экилди.
Юртимизни ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатиш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок мақсадида ўтказилган акцияда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар ўз ҳиссаларини қўшди. Маълумот учун ушбу лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда жами 14 миллион дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган. Барчамизнинг саломатлигимиз учун ўта фойдали бўлган бундай эзгу ишда ўз ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз.
скачать dle 12.1