Фаол талабалар дарсдан бўш вақтида амалий тажрибалар олиб борди
Филиал талабалари орасида нафақат етук билим олишга балким, назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаб боришга интиладиган фаол талабар бор эканлиги бизни қувонтиради. Ана шундай талабаларимиздан 2-босқичда таҳсил олаётган С.Атаниязов, Н.Абдинайимов ҳамда Н.Торебаевлар дарсдан бўш вақтида ўз ташаббуслари билан “Panaev farms” фермер хўжалигида амалий билимларини мустаҳкамладилар.
Мазкур талабалар “Ветеринария” кафедраси ассистенти Д.Ерназаров кўрсатмалари асосида фермер хўжаликда парвариш қилинаётган чорва молларидаги туёқ касалликларини ўрганиш ва муолажаларни олиб бориш билан шуғулланишди. Ҳайриятки, мазкур касаликка чалинган молларда туёқ касаллигининг жиддий тури учрамади. Шунингдек, қўй ва эчкиларда вакцинация ишларини амалга оширишди. Амалий машғулотларни олиб бориш жараёнида талабалар чорва молларига муолажа тайинлашни ва эмлаш ишларини ўрганишди. Бўлажак мутахассисларнинг эмлаш тадбирларида бевосита иштирок этиши, олган назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Айниқса мана шундай фермер хўжаликларида амалий дарсларни ташкил этиш ўзининг яхши самарасини бериши аниқ. Ўз билимларини янада орттиришга ҳаракат қилган талабаларимизга баракалла деб қоламиз.
скачать dle 12.1