Ёшлар билан ишлаш маънавит ва маърифат бўлими «Нурлы келешек» маҳалла турғунлари билан учрашув ўтказди
Бугун “Бир зиёли–бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида тарғибот тадбирларини олиб бориш мақсадида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ёшлар билан ишлаш маънавит ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, «Зооинженерия» кафедраси ўқитувчиси А.Жолдасбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тахиатош тумани бўлими бошлиғи Б.Палўаниязов ҳамда «Нурлы келешек» МФЙ раиси ўринбосари О.Атакеловалар Тахиатош тумани «Нурлы келешек» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашув ташкиллаштирди. Тадбирда Ахмет Сейткамалов бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг олиб бораётган оқилона сиёсати борасида тўлқинланиб сўз юритар экан, давлатимизда сўнгги 5 йил давомида амалга оширилаётган ислоҳатлар, халқимиз бугун тинч ва фаровон турмуш кечираётганлиги ва ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. «Бугун бизга тақдим этилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз билан бир қаторда тинч турмушимиз учун минг шукуроналар келтиришимиз керак. Ҳар биримиз ватанимиз равнақи учун кичик бўлса ҳам ҳиссамизни қўшишга интилсак нур устига аъло бўлади»-дея таъкидлаб ўтди А.Сейткамалов.
Шундан сўнг «Зооинженерия» кафедраси ўқитувчиси А.Жолдасбаев филиал фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериш билан биргаликда талаба-ёшларга яратилган шарт-шароит ҳақида гапириб ўтди. Шу билан бирга маҳалла ёшларини филиалга ўқишга таклиф қилди. Сўз навбатини Б.Палўаниязов ва О.Атакеловалар олиб, юқоридаги мавзулар асосида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, шу кунга қадар филиал жамоаси томонидан “Бир зиёли–бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида турли учрашув ва тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилди. Бугунги учрашув мазмунли тарзда бўлиб ўтди. Тадбир якунида маҳалла турғинлари филиал жамоасига ўз миннатдорчилигини изҳор этди ва маҳалла нуронийси барчани дуо қилди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1