«Зооинженерия» кафедраси ўқитувчилари ётоқхонадаги қизлар билан мулоқат ўтказди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг «Зооинженерия» кафедраси ўқитувчилари томонидан талабалар турар жойида истиқомат қилаётган ҳамда ижарада турган талаба-қизларнинг ҳолидан хабар олиш ва улар билан суҳбат ташкил этиш давом этмоқда. Жумладан, филиал талабалар турар жойида истиқомат қилиб келаётган қизлар билан кафедра мудираси А.Торешова ҳамда кафедра ўқитувчиси Г.Ешмуратовалар иштирокида мулоқат олиб борилди.
Суҳбат давомида асосан талаба-қизларнинг ётоқхонада ҳамжиҳатликда аҳил ва иноқ бўлиб яшаши, талабалар турар жойининг ички тартиб қоидаларига қатъий риоя этиш сингари масалалар бўйича сўз юритилди. Агар қандайда бир муаммолар, ўзаро келишмовчиликлар юз берса, дарҳол мурожаат этишлари мумкин эканлиги ҳар қандай масала тегишли масъуллар томонидан ижобий ҳал этилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек самимий мулоқат давомида келгусида талабалар турар жойида ҳар хил йўналишдаги тадбирлар ва танловлар ўтказилиб борилиши таклиф сифатида айтиб ўтилди. «Зооинженерия» кафедраси мудираси Амина Торешова ётоқхонада яшайдиган 1-босқич110-гуруҳ талабаси К.Аллашовага кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан нашр қилинган ўқув-методик қўлланмаларни совға сифатида топширди. Яъни бунда дарсларни ўзлаштириб боришда қўшимча тарзда билимларини ошириш назарда тутилган ҳолда тақдим этилди. Талабалар турар жойидаги қизлар орасида ўтказилган мулоқат самимий тарзда бўлиб ўтганлиги билан ажралиб турди.
Филиал матбуот хизмати,
«Зооинженерия» кафедраси
скачать dle 12.1