Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди
2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 80,1 фоиз овоз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
Шунингдек, Сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган бошқа номзодлар сайловчиларнинг қуйидаги миқдордаги овозини олди:
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Наимович Обломурадов – 4,1 фоиз;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Келдиевич Қодиров – 5,5 фоиз;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Максуда Азизовна Варисова – 6,6 фоиз;
Марказий сайлов комиссияси скачать dle 12.1