"Табиий ва гуманитар фанлар" кафедрасида тегишли масалалар муҳокама этилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедрасида филиалда бўлиб ўтган «Ветеринария медицинаси ва чорвачиликда замонавий ютуқлар ва инновациялар» мавзусидаги Республика миқиёсида илмий ва илмий техник конференциясига кафедра ўқитувчилари томонидан тақдим этилган материаллар муҳокама қилинди. Жумладан, "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедрасининг инглиз тили ўқитувчилари, Д.Маткаримова, Д.Палимбетова ҳамда М.Эчановлар томонидан «Чорвачиликнинг ветеринария ва зооинженерия йўналишларига тегишли атамаларни инглиз тилида ёзиш ва ўрганиш усуллари» мавзусидаги маърузасининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабати билан кафедранинг ўзбек тили ва рус тили ўқитувчилари Н.Қурбанбаева ҳамда У.Турдымуратовалар билан биргаликда Ветеринария ва зооинженерия йўналишларининг талабалари учун мутахассислик фанининг мавжуд атамаларини ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги таржималарини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишлар батафсил муҳокама этилди.
"Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси
ассистенти Д.Маткаримова
скачать dle 12.1