Эчкиларнинг насл қолдириш учун курашувчанлик ҳусусияти
Бу ҳусусият эчкиларда жуда кучли ривожланган бўлиб, эркак такалар насл қолдириш учун соатлар давомида бир-бири билан уршиши ҳатто жароҳатланиши мумкин, улар бу даврда овқатланишни ҳам рад этади. Она эчкиларда жинсий цикл 17-19 сутка давом этиб, уларда жинсий куюкиш фаол кечади. Бундан ташқари эчкиларнинг биологик ҳусусиятлари қўйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
Эчкиларнинг шохи ўзаро бир-бирига яқин жойлашиб, шохи спирал бўйича буралган (қўйларда горизонтал), кўндаланг кесими учбурчак шаклда (қўйларда квадрат шаклда) бўлади.
Эчкилар ёғни тери ости ва мускул толалари орасига эмас, балки эчки органларида кўп даражада тўплайди.
Эчкиларнинг териси мустаҳкам, ҳаракатчан ва эластик.
Эчкилар деярли туберкулёз касаллиги билан касалланмайди.
Эчкиларнинг хромосомалар сони 60 та, қўйларда 54 та, шу сабабли улар ўзаро чатишмайди.
Ҳамма эчкиларнинг жуни тулайди.
Эчки тивити қўй жунидан мустаҳкамлиги, ингичкалиги ва йигирилиш ҳусусияти бўйича устунлик қилади.
Эчки тивити толасида тангачалар (чешуйка) миқдорининг камлиги сабабли яхши бўялиш ҳусусияти билан тавсифланади.
Эчкилар жунининг ёғи кам (1,5-5,0%) лиги сабабли тоза тола чиқими юқори 75,0 дан 99,0 % гача ташкил қилади.
Эчкиларнинг ҳар иккала жинсида ҳам соқоли мавжуд.
Эчкилар экстеръерининг энг муҳум ҳусусияти энсиз тана, тор орқа ва ясси қавурғалилик.
Эчкилар баландликдаги ёки қалтис қияликлардаги яйловларда боқишни ёқтиради.
Юқорида қайд этилган омилларнинг ҳаммасини эчкиларни урчитиш ва сақлашда эътиборга олмоқ лозим, чунки бу омиллар эчкиларнинг соғлигига шу жумладан хўжалик маҳсулдорлигига ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Зооинженерия кафедраси мудираси А.У.Торешова
скачать dle 12.1