Филиалда биринчи марта Республика миқиёсидаги конференция ташкиллаштирилди
Жорий йил 21 октябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Ветеринария медицинаси ва чорвачиликда замановий ютуқлар ва инновациялар» мавзусидаги Республика миқиёсида илмий ва илмий техник конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ш.Жаббаров, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Х.Юнусов, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти директори Н.Бобоқулов, Ветеринария фанлари доктори, доцент Б.Элмурадов, ОАВ вакиллари, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирни филиал директори Адилбай Есимбетов кириш сўзи билан очиб бериб, ҳурматли анжуман иштирокчиларини бугунги катта тадбир, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганига 32 йил тўлганлиги муносабати билан қизғин қутлаб, Республика миқиёсида ўтказилаётган мазкур илмий ва илмий техник конференцияси филиалда биринчи марта ташкиллаштирилаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Шундан сўнг тадбирда видеоконференция алоқаси орқали қатнашаётган ҳурматли иштирокчилар Ш.Жаббаров ҳамда Х.Юнусовлар барчани самимий табриклаб, бўлиб ўтаётган концеренция ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Бугунги конференцияни ўтказишдан асосий мақсад замонавий шароитда ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги олиб борилаётган жадал ислоҳотлар аҳамиятини ҳар томонлама ўрганиш ва истиқболда ушбу соҳанинг илмий-услубий асосларини ривожлантириш асосида инновацион йўналишларини белгилаб олиш ҳисобланади.
Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, тадбир давомида маърузачилар сўзга чиқиб долзарб мавзулар бўйича маъруза қилишди. Ўзларини қизиқтирган савол билан мурожаат қилган иштирокчиларга маърузачилар томонидан қониқарли жавоблар берилди. Шунингдек, тадбир давомида бўлажак етук мутахассисларга талаб юқори эканлиги, соҳадаги бугунги мавжуд муаммолар ҳамда уларни чуқур ўрганиш ва бартараф этиш сингари умумий масалалар муҳокама қилиниб, шу билан бирга эришилаётган ютуқлар эътироф этиб ўтилди. Мунозаралар давомида муҳим таклифлар билдирилди. Тадбир якунида эса конференцияда ўз маърузалари билан фаол иштирок этганлар филиал директори Адилбай Есимбетов томонидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз, филиалда биринчи марта ўтказилган мазкур муҳим конференция юқори савияда ташкил этилди. Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ахборот хизмати
скачать dle 12.1