Партия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Маълумки, мамлакатимизда жорий йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ҳозирда олий таълим муассасаларида сайлов олди тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу муносабат билан жорий йил 19 октябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида «Талаба-ёшлар ва сайлов» шиори остида сиёсий партиялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда “Адолат” социал-демократик партияси бош мутахассиси Ш.Торешова, Ўзбекистон Экологик партияси вакили Г.Генжеева, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан И.Жаримбетов, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҚР Кенгаши бўлим бошлиғи А.Жайлиганов, филиал профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Учрашувни филиал директори Адилбай Есимбетов очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонларни иштирокчиларга таништириб ўтди.
Тадбир давомида партия вакиллари томонидан номзодларнинг сайлов олди дастурлари ва уларнинг фаолияти ҳақида маъруза қилинди. Шунингдек, сайлов ўтказиш ва овоз бериш тартиби бўйича батафсил тушунтириб ўтишди. Талаба-ёшларнинг сиёсий билимларини янада орттириш ва уларни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур учрашув давомида филиал талабалари зарур маълумотларга эга бўлишди. Партия вакиллари ёш сайловчиларга сайловда иштирок этиш тартиби бўйича фойдали тавсияларни бериб ўтишди. Шунингдек, ташриф буюрган меҳмонлар томонидан учрашувда ўз саволлари билан фаол иштирок этган талабаларга совғалар тақдим этилди. Ҳар бир сиёсий партия ўз номзодлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди. Муҳими филиал талабаларининг сайлов бўйича билимлари янада мустаҳкамланди.
скачать dle 12.1