SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIЎзбек тили байрами муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари директор томонидан тақдирланди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Ўзбек тили байрами муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари директор томонидан тақдирланди
Ўзбек тили байрами муносабати билан ўтказилган танлов ғолиблари директор томонидан тақдирланди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари орасида 21 октябрь–Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Низомининг қабул қилинганлигига 32 йил тўлиши муносабати билан “Ўзбек тилим-фахрим менинг” шиори остида “Энг мазмунли ва таъсирчан ижтимоий ролик” ҳамда “Тил миллат кўзгуси” мавзусида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилди. Талаба-ёшлар орасида она тилимизга меҳр-муҳаббат туйғусини янада кучайтириш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур танлов ғолиблари бугун “Қадринг баланд бўлсин-она тилим!” шиори остида бўлиб ўтган бадиий тадбир кечаси давомида филиал директори А.Есимбетов томонидан тақдирланди. Жумладан, “Энг мазмунли ва таъсирчан ижтимоий ролик” номинацияси бўйича Зооинженерия (балиқчилик) йўналиши 2-босқич 214-гуруҳ талабалари ғолиб деб топилиб, 1-ўринни қўлга киритишди. 2-ўринни эса Ветеринария санитария экспертизаси йўналиши 1-босқич 115-гуруҳ талабалари эгаллашди. Ветеринария медицинаси йўналиши 3-босқич талабалари томонидан ишланган видеоролик 3-ўринга муносиб деб топилди. “Энг яхши иншо” танловида иштирок этган ижодкор талабаларимиз орасида эса, 1-ўрин Ветеринария санитария экспертизаси йўналиши 1-босқич 115-гуруҳ талабаси Н.Мадетовага, 2-ўрин Ветеринария медицинаси йўналиши 2-босқич 202-гуруҳ талабаси А.Шараповага ҳамда 3-ўрин Ветеринария лабораторияси ва диагностика ишлари йўналиши 1-босқич 113-гуруҳ талабаси Б.Отегеновага насиб этди. Ҳар икки танловнинг ғолибларига А.Есимбетов томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шу ўринда филиалнинг мана шундай фаол талабаларига, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилгани ва натижага эришгани учун тасанно айтиб қоламиз. Филиал раҳбарияти томонидан муносиблар ҳар дойим тақдирланади. Энг муҳими мазкур танловларни ўтказиш орқали талабаларнинг она тилимизга бўлган меҳрини яна бир карра акс эттира олдик. Тадбир сўнгида қувончли лаҳзалар расмларга муҳирланди.