SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Қадринг баланд бўлсин-она тилим!” шиори остида бадиий тадбир кечаси ташкиллаштирилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Жорий йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганига 32 йил тўлади. Шу муносабат билан бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Қадринг баланд бўлсин-она тилим!” шиори остида бадиий тадбир кечаси ташкиллаштирилди. Унда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факультети “Ўзбек тилшунослик” кафедраси доценти Н.Қличев, филиал раҳбарияти ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. Филиал директори Адилбай Есимбетов тадбир бошида сўз олиб, яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан барчани самимий табриклаб, ҳар бир миллат ва жамият тараққиёти аввало унинг она тилида акс этиши, тилимиз-маънавий бойлигимиз эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмон Н.Қличев сўзга чиқиб, мана шу 32 йил ичидаги тарихий давр ва бугунги кунда мамлакатимизда она тилимизга юксак эътибор ва ҳурмат кўрсатилаётганлиги ҳақида нутқ сўзлади. Бадиий тадбир кечаси давомида филиал талаба-ёшлари томонидан тайёрланган концерт дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Ўзбек тили байрамини кенг нишонлаш замирида талаба-ёшлар қалбида миллий тилимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада кучайтириш сингари олий мақсад мужассам. Филиалимизда “Қадринг баланд бўлсин-она тилим!” шиори остида ташкиллаштирилган бадиий кеча кўтаринки кайфиятда ва эсда қоларли тарзда бўлиб ўтди.