Қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари
Қоракўл қўйлари ўзининг турли-туман маҳсулдорлиги билан чорвачиликда алоҳида ўрин тутади. Ушбу қўйларнинг асосий маҳсулоти ҳисобланган қоракўл терилари ўзининг ранг ва рангбарангликлари, гулларининг хилма–хиллиги билан юқори даражадаги талабга эга.
Қоракўл қўйларининг яна бир муҳим маҳсулоти–бу гўшт маҳсулотидир. Ушбу маҳсулот ҳозирги кунда, қоракўл қўйларининг асосий маҳсулоти қоракўл терилари бўлса ҳам соҳанинг иқтисодини белгиловчи қимматли маҳсулотлардан бири ҳисобланади.
Зотнинг яна бир муҳим маҳсулотларидан бири – бу сут маҳсулотидир. Соҳада янги туғилган қўзилар истеъмол қиладиган ва соғиладиган сут маҳсулоти билан бирга 1 бош қўйнинг сут маҳсулдорлиги 90 кун давомида 35-40 килограммни ташкил этиши мумкин. Қўйларнинг сут маҳсулдорлигига қатор омиллар таъсир кўрсатади. Бошқа омиллардан ташқари уларнинг этологик типларининг таъсири қатор тадқиқотларда аниқланган.
Ахмет Уримбетов Зооинженерия кафедраси қ.х.ф.б.PhD
скачать dle 12.1