“Достон чорва Хожели” МЧЖ раҳбари Д.Тажимуратов директор қабулида бўлди
Жорий йил 16 октябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига Нукус туманидаги “Достон чорва Хожели” МЧЖ раҳбари Д.Тажимуратов ташриф буюриб, филиал директори қабулида бўлди. Филиал раҳбарияти билан ташкиллаштирилган мазкур учрашув давомида ҳамкорликда иш олиб бориш масаласи кенг муҳокама этилди. Филиал директори А.Есимбетов ҳамда илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Р.Турганбаев иштирокидаги суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июльдаги “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-5202-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, республикадаги чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, зоотехник ва ветеринарларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув марказини ташкил этиш масаласи юзасидан музокаралар олиб борилди. Ушбу масалада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шартнома тузиш таклифлари батафсил кўриб чиқилди. Мазкур ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиш орқали Қорақалпоғистон Республикасидаги чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари, раислар ҳамда зоотехник ва ветеринарларни ўқитиш ва малакасини янада ошириб иш самарадорлигини орттириш, уларга сервис хизматини кўрсатиш кўзда тутилган. Ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли масалалар атрофлича муҳокама этилди ва келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди. Музокаралардан сўнг Д.Тажимуратов филиал талабалари билан мулоқатда бўлиб, филиалдаги дарс жараёни билан танишди.
скачать dle 12.1