Талабаларнинг билимлари мустаҳкамланмоқда
Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) йўналишининг 3-босқич талабалари филиал профессор-ўқитувчиларидан ўзлаштирган назарий билимларини синаб кўриш ҳамда янада шакллантириш мақсадида 1-босқич талабаларига “Зооинженерия” кафедраси мудираси А.Торешова бошчилигида маҳорат дарсларини ўтмоқда. Мазкур йўналишнинг 3-босқичида таҳсил олаётган И.Жуманазарова ва А.Шарапова “Қуёнларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ва улардан олинадиган маҳсулотлар” ва “Йилқичиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти” мавзулари бўйича талабаларга тушунча берди. Дарс жараёнида қуёнлардан пархез гўшти ва мўйнали тери сингари маҳсулотларни етиштириш, зотдор қуёнларни парваришлаш ва кўпайтириш, уларни озиқлантириш бўйича батафсил тушунча берилди. Шунингдек, чорвачиликнинг муҳим тармоғи ҳисобланган йилқичиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти тўғрисида ҳам гапириб ўтилди. Талабамиз А.Ибадуллаев томонидан эса “Асаларичиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти” мавзусида батафсил маълумотлар берилди. Дарс ўтиш жараёни йўқори босқичда таҳсил олаётган талабаларга ўзгача завқ бағишлаябди десак муболаға бўлмайди. Филиал талабаларининг назарий билим ва кўникмалари ортиб бориши муҳим саналади. Зеро, мана шундай маҳорат дарсларини ташкил этиш замирида ҳам айнан шундай мақсад мужассам. Талабалар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавобларни олишди.
скачать dle 12.1