SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIАбдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб давра суҳбати бўлиб ўтди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талаба-ёшлари иштирокида Абдулла Қодирий таваллудининг 127 йиллигига бағишлаб “Ўзбек романчилигининг асосчиси” атамасида давра суҳбати ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказининг ўқув залида бўлиб ўтган мазкур давра суҳбатига Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, Ахборот-ресурс маркази бўлими бошлиғи Ж.Халмуратова, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтиўзбек-адабиёти кафедраси доценти С.Бекчанова ва Н.Алламбергенова, институтнинг Ахборот-ресурс маркази хорижий ахборот-кутубхона ресурслари билан ишлаш бўлими бошлиғи Р.Аманбаева ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир аввалида А.Қодирийнинг ижоди ва умрбоқий “Ўткан кунлар” мавзулари доирасида С.Бекчанова ва Н.Алламбергеновалар маъруза қилишди.
Шундан сўнг А.Сейткамалов ва Ж.Халмуратова “А.Қодирийнинг меҳнатларини халқимиз унутмайди” мавзуси бўйича иштирокчиларга гапириб берди. Талабалар ҳам давра суҳбати давомида сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди. Жумладан, филиалимизнинг 1-босқич талабалари С.Рузимова ва И.Ваққосовалар А.Қодирийнинг адабиёти ҳақида гапириб ўтди. Албатта бу ижодкорга қанча таъриф берсак камдек туюлади. Унинг “Ўткан кунлар” романи ҳар биримизнинг китоб жавонимиздан ўрин олганлиги сўзсиз. Ёзувчининг китоблари ҳозирги кунда кўплаб нусхада нашр этилаётганлиги бежизга эмас. Келажак авлодга А.Қодирийнинг бебаҳо меросини етказиш муҳим аҳамият касб этади. Давра суҳбати давомида ёзувчининг ижодига кенг тўхталиб ўтилди, фикрлашувлар бўлди ва мулоҳазалар билдирилди.