Халқ шоири Рамз Бобожон таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида Ўзбекистон халқ шоири, драматург ҳамда таржимон Рамз Бобожон таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ташкил этилди. Унда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчиси А.Бекмуратов, Ахборот ресурс маркази бўлими кутубхоначиси Г.Арзымбетова, ўзбек тили ўқитувчиси Н.Қурбанбаева ҳамда талаба-ёшлар қатнашишди. Тадбир бошида А.Бекмуратов кеча иштирокчиларига халқ шоири Рамз Бобожоннинг хотирасига ҳурмат кўрсатиш ҳамда ўз ижоди давомида қолдирган меросларини келжак авлодга етказиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, Н.Қурбанбаева қаҳрамонимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳамда қайноқ ижоди бўйича маъруза қилди. Унинг асарларига тўхталиб ўтди. Шунингдек, талаба-ёшларга шоирнинг ижоди билан яқиндан танишиш тавсия этилди. Маълумки, жойларда Рамз Бобожон таваллудининг 100 йиллигига бағишланган ижодий учрашувлар, хотира кечалари ва тадбирлар ўтказилмоқда. Филиал талаба-ёшлари иштирокида ўтказилган мазкур хотира кечаси давомида улар Рамз Бобожон ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Тадбир давомида талаба-ёшлар шоирнинг шеърларини таъсирли қилиб ўқиб беришди. Адабиёт ихлосмандлари бўлган талабалар учун шу сингари кечаларни ташкиллаштириб бориш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса Ўзбекистон халқ шоири Рамз Бобожон сингари келажак авлодга намуна бўладиган ижодкорларимизнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириб уларни ёдга олиш бизнинг улар олдидаги бурчимиз ҳисобланади. Филиал талаба-ёшлари кеча давомида буни янада чуқурроқ англаб етишди.
скачать dle 12.1