“Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида “Тарғибот поезди” Нукусда
Барчамизга маълумки, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни кунларда юртимизда мазкур сайловга қизғин тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Шу муносабат билан жойларда тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилмоқда. Мазкур сиёсий жараёнда талаба-ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг сайлов бўйича билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остида “Тарғибот поезди” бугун, 13 октябрь куни пойтахтимиз Нукус шаҳрига етиб келди. Филиалнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосраси Қ.Атаназаров республикамиздаги олий ўқув юртларининг масъул ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган меҳмонларни Нукус темир йўл вокзалида кутиб олишди. Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент давлат юридик университетининг тарғибот гуруҳлари томонидан ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва филиалларида таҳсил олаётган талабаларининг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов бўйича билимларини оширишга қаратилган ўқув семинарлари, ва тадбирлар ташкил қилинади. Эслатиб ўтамиз, “Сайлов – 2021: Келажагинг учун овоз бер!” шиори остидаги мазкур лоийҳа республиканинг 14 та ҳудудида жойлашган олий таълим муассасалари ва филиалларида жорий йилнинг 13–15-октабр кунлари ўтказилади.
Филиал матбуот хизмати скачать dle 12.1