Талабалар USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси бўйича маълумот олди
Жорий йил 7 октябрь куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали мажлислар залида USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш хизматининг Қорақалпоғистондаги координатори Б.Қурбанов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраимов, матбуот котиби З.Хожамуратова, "Ветеринария" ва "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси мудирлари Ш.Авезимбетов, П.Хожалесов ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Учрашув давомида Б.Қурбанов талабаларга USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳасининг асосий мақсади ҳақида батафсил тушунтириб берди. Жумладан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ёшларнинг ҳамда аёлларнинг бизнес ғояларини амалага оширишда кўмаклашиш орқали янги иш ўринларини яратиш сингари бир қатор мақсадларини санаб ўтди. Шунингдек, мазкур лойиҳада талабаларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг Агробизнес корхоналарига ишга жойлашиши учун кенг имкониятларни тақдим этиш борасида алоҳида таъкидлаб ўтди. USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси бизнес учун ғояси бор лекин уни бошлаш учун маблағи йўқ ёшларнинг бизнес режаларини амалга оширишда молиявий томонидан таъминлаб бериши тўғрисида батафсил тушунтирилди. Филиал талаба-ёшлари Б.Қурбановга кўплаб саволлар ва таклифлар билан мурожаат қилишди. Шунингдек, ўзларининг бизнес ғояларини ҳам айтиб ўтишди. Б.Қурбанов талабалар билан самимий суҳбат олиб борар экан, уларга ўз бизнес ғояларини ёзма равишда бемалол юбориши мумкинлиги ва албатта кўриб чиқилишини алоҳида таъкидлади. Умумий қилиб айтганда учрашув иштирокчилари фойдали ва керакли маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1