Ветеринария соҳасида бизнесни амалга ошириш мавзуси доирасида учрашув ўтказилди
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг Ветеринария медицинаси йўналишида таҳсил олаётган 1-босқич талабалари учун "Табиий ва гуманитар фанлар" кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди, доцент П.Хожалесов ташаббуси билан “Қорақалпоқ Бизнес Таълим” ҳамда “Рауаж Нукус” ўқув марказлари билан биргаликда ветеринария соҳасида бизнес ташкил этиш мавзуси доирасида учрашув ташкил этилди. Унда, мазкур ўқув марказларининг раҳбарлари А.Нурмамбетов, Ж.Бердимуратов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, ветеринария ва чорвачилик соҳасида бизнес ғояларни ҳамда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилиб, бир қатор имтиёзлар тақдим этилмоқда. Учрашувда айнан шу мавзулар юзасидан филиал талаба-ёшларига А.Нурмамбетов ва Ж.Бердимуратовлар томонидан батафсил маълумотлар берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмунига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёшларга ўз соҳаси бўйича бизнес бошлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишда ўзига бўлган ишонч катта аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди. Филиал талабалари мазкур суҳбат давомида ўзлари учун фойдали маълумотларга эга бўлишди.
скачать dle 12.1