Талабаларда психологик иммунитетни шакиллантириш
Филиал психологи талабаларда психологик иммунитетни шакиллантириш мавзусида суҳбат ўтказди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалар турар жойида психолог М.Алламуратова талабалар билан суҳбат ўтказди. Талабаларда психологик иммунитетни шакллантириш ва адаптацион жараённи кўзатиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур учрашувга талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги А.Кунназаров ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.
Филиал психологи М.Алламуратова талабаларга психологик иммунитет ҳақида умумий тариф бериб ўтди. Агар тана иммунитети жисмоний чиниқиш орқали кучайтирилса психологик иммунитет руҳиятни чиниқтириш орқали кучайтирилишини бунинг учун ҳар бир инсон тарбия борасидаги китобларни ўқиб, ибрат берувчи ҳикояларни тинглаб, руҳий тарбия ҳақидаги китобларни ўқиса психологик иммунитет шаклланиб боришини бундай одамлар эса кўчли характер соҳибларига айланишини айтиб ўтти. Талабаларда ўқиш борасида ва яна бошқа муаммолар пайдо бўлса бемалол филиал психологига мурожаат этишлари мумкинлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, талабаларга мавзуга оид буклетлар тарқатилди. А.Кунназаров суҳбат давомида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда психолог ва талабаларнинг эркин тарзда бўлиб ўтган суҳбати мазмунли кечганлигини таъкидлади. Филиал талаба ёшлари мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат этиб, тўлиқ шаклда жавоблар олишди.
Филиал психологи
скачать dle 12.1