Талабалар наслли ва зоттор отлар хўжалигига саёҳат уюштирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-5211-сонли қарорининг қабул қилиниши йилқичилик хўжаликларини ташкил этиш орқали наслли ва зотдор отларни кўпайтириш бўлса, ушбу қарор асосида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус ва Тошкент филиалларида йилқичиликка ихтисослаштирилган ветеринария шифокорлари ва зоотехникларини тайёрлаш бўйича бакалавриат таълим йўналиши очилиши филиал раҳбарияти ва профессор-ўқитувчиларига янада маъсулият юклайди.
Шу йилнинг 16 сентябрь куни филиалнинг Зооинженерия (йилқичилик ва туячилик) мутахассислиги 4-курс талаба-ёшлари Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов ва Зооинженерия факультети ассистент-ўқитувчиси А.Тлеўмуратов раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасидаги шавондозлар маскани бўлган Нукус тумани «Бақаншақли» ОФЙ «Ер Зийўар» фермер хўжалиги зотдор отлари билан танишишди. Бу фермер хўжалигига ёшлигидан отчопиб, кўкпар ўйнаб, тўйлар бўлса қурда кураш тўшиб, қиз йиғинларида қорақалпоқ дуўтари билан қўшиқ кўйлаб ўсган, серқирра ўзи шабондоз, палвон ва созанда Зарапатдин Заитов раҳбарлик қилиб, фермер хўжалигида Франция, Туркманистон, Қирғизистон давлатларидан келтирилган, аждодлари инглис отлари бўлган ва маҳаллий отларни боқиб-ўсириб, Республика ва маҳаллий тўйларда байроқ олиб, Қорақалпоғистонда йилқичиликнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Филиал талаба-ёшларига отларнинг келиб чиқиш тарихи, уларни парваришлаш, мусобақаларга тайёрлаш бўйича шабондознинг ўғли Зийўатдин Зайтов кенг турда тушиник бердилар. Талаба-ёшлар отлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди ва ўзларининг назарий билимларини мустаҳкамлади.
Бу фермер хўжалигига саёҳатни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Нукус тумани Туризм ва спорт бўлими бошлиғи Есемурат ака Утениязовга катта ташаккур билдирамиз.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимискачать dle 12.1