Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети вакиллари билан онлайн суҳбат олиб борилди
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ўртасида видеоконференция алоқаси орқали онлайн тарзда суҳбат бўлиб ўтди.
Унда Латвия табиий фанлар ва технологиялар университети Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Волдемарс Барисс ва “BALTIK CENTER” ташкилоти вакили Ксения Долченко ҳамда филиал ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Т.Ибраимовлар қатнашди. Танишув тарзида бўлиб ўтган онлайн мулоқат давомида қўшма дастур тузиш ва келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш, икки томонлама шартнома имзолаш сингари масалалар муҳокама қилинди. Ҳар икки томон мазкур масалалар юзасидан фикр ва таклифларини билдиришди. Шунингдек, музокаралар давомида ҳар иккала олий таълим муассасаларининг таълимдаги фарқи ва мос келмайдиган жиҳатлари ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1