Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!
Ҳурматли ҳамкасблар!
Барчангизни тарихимизнинг ёрқин солномасини мужассам этган қутлуғ шодиёна-давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Бугун давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда улкан ислоҳатлар амалга оширилиб, таълим соҳасига ҳам катта итибор қаратилиб келинмоқда. Мамлакатимизда олийгоҳлар сонининг 2016 йилда 77 тадан ҳозиргача 141 тага қарийб икки баробарга ўсишидаги асосий мақсадида мамлакатимизда юқори билим ва малакага эга бўлган рақобатдош кадрларни тайёрлашдан иборат.
Шу қаторда, бизнинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг очилиши ҳам келажагимиз бўлган ёш авлодларнинг ветеринария ва зооинженерия соҳаларини ривожлантиришига катта имкониятлар дарвозасини очиб бердилар.
Мамлакатимиз мустақиллигининг улкан сиёсий, тарихий ва маънавий-маърифий аҳамиятини инобатга олиб, истиқлол йўлининг асосий мақсад ва вазифаларини янги босқичда оғишмай, самарали давом эттириш, бу қутлуғ санани давлатимиз ва жамиятимизнинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги обрў-эътиборига муносиб юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида филиалимизда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Филиал 2018-2019 ўқув йилида 40 нафар талаба билан ўз иш фаолиятини бошлаган бўлса, талабалар сони 2020-2021 ўқув йилида 538 нафарга, жорий йили 963 нафарга етказилиши кўтилмоқда.
Филиалининг юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва етук ветеринария, зооинженерия мутахассисларини тайёрлаш, уларнинг билим савиясини оширишда филиал профессор-ўқитувчилар таркиби илмий салоҳиятли кадрлар билан тўлиқтирилмоқда.
Тўйга тўёна билан деганларидек истиқлолимизнинг 30 йиллигини меҳнат жамоамиз билан биргаликда барча режаларни ортиғи билан бажарган ҳолда, қувончли ютуқлар, меҳнат совғалари билан муносиб кутиб олаяпмиз.
Байрам арафасида муҳтарам Президентимиз Фармонига мувофиқ филиал профессор-ўқитувчиларининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари билан тақдирланиши филиал жамоасига берилган байрам туҳфаси бўлди десам ҳеч адашмаган бўламан.
Барчангизни яна бир бор энг улуғ, энг азиз байрам-Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллиги билан қизғин табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, шарафли ва масъулиятли ишларингизда зафарлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Адилбай Есимбетов
Самарқанд ветеринария медицинаси
институи Нукус филиали директори
скачать dle 12.1