Хорижий тилларни ўрганиниш бўйича марказ тузилди.
Маълумки, 2021 йил 19 майда “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5117-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва шу санада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 312-сон қабул қилинган эди. Мазкур қарорлар билан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ, хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий вакиллари лавозимлари ташкил этилган эди. Қарорда белгиланганидек, аҳоли орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал ўзлаштириш учун зарур шароитлар яратиш, хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш ҳамда ўқитувчиларда замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш, ҳудудлар, тармоқлар ва таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўзлаштирган мутахассисларга эҳтиёжларини таҳлил қилиш натижалари асосида талаб юқори бўлган хорижий тилларни ўқитишни ташкиллаштириш мақсадида 2021-йил 12-агвустда Хорижий тилларни ўрганиниш Қорақалпоғистон Республикаси филиали ва «IDEAL Omega Turan» нодавлат таълим муассаси билан ҳамкорликда филиалда инглиз тилини ўрганиш бўйича марказ тузилди. Ҳозирги кунда филиалда ўқув аудиторияларида таъмирлаш ва ташкилий масалалр ва зарурий техникалар биан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Марказ ўз фаолиятини 2021 йил сентябрь ойидан бошлаши режалаштирилган. Масъул шахс етиб Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали ассистент ўқитувчиси Д.Маткаримова бекитилган.
Ахборот-технология бўлими бошлиғи: А.Абдикаликовскачать dle 12.1