Ҳарбий қисимда мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди.
2021 йил 6 август куни Мудофаа вазирлиги Тоифаланган Объектларни Қушинли Қўриқлаш Қумондонлигига қарашли Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустакиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида маьнавий маьрифий тадбир ўтказилди.
Ушбу тадбирга Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Ўқув методик бўлими бошлиғи Хожаметов Гулмурат “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигинг эълон қилиниши ва унинг тарихий ахамияти” мавзусида маръузаси билан иштирок этти. Маърузада муддатли ҳарбий хизматчилар ва йиғилганларга Давлат мустақиллигинг қулга киритилиши аҳамияти ва уни кўз қорачигидек авайлаб асраш ҳамда қадрига етиб яшаш каби ғоялар илгари сурилди.
Тадбир давомида ҳарбий қисмни муддатли ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган ҳар хил сахна чиқишлари ва маҳоратли қўл жанги усуллари намойиш этилиб йигилганларга олам-олам қўвонч бағишлади.
Шу билан бирга Тахиатош туманидаги халқаро кутубхона бўлими вакиллари ҳам иштирок этиб, улар томонидан ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар ўртасида блиц савол жавоблар интелектуал ўйин ташкиллаштириб ўтказилди.Филиал Ахборот-технологиялари бўлимискачать dle 12.1