2021-2022-ўқув йили учун филиалга жами қанча абитуриент ҳужжат топширди?
Маълумки жорий йил 20 июндан 2021-2022-ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишга старт берилган эди. Мазкур жараён 2021 йил 22 июль соат 23:59 да ўз якунига етди. Давлат тест марказининг расмий телеграм каналидаги маълумотларга таянган ҳолда филиалга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақида кунлик маълумотларни расмий веб-сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали тақдим этиб бордик. Хўш, якуний натижаларга кўра Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига қанча абитуриент ҳужжат топширди? 2021-2022-ўқув йили учун филиалга жами 1407 абитуриент (2021 йил 22 июль соат 18:00 ҳолатига кўра) ҳужжат топширди. Батафсилроқ маълмуот бериб ўтадиган бўлсак, кундузги таълим шаклига жами 696 нафар, сиртқи таълим шаклига эса 711 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Тиллар кесимида эса ўзбек тили-480 нафар, қорақалпоқ тили-927 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022-ўқув йили учун кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат йўналишларига филиалга жами 375 нафар талаба қабул қиламиз.
скачать dle 12.1