SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIНавбатдаги жарроҳлик амалиёти амалга оширилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиалимизда директор А.Есимбетов ташаббуси билан ветеринария клиникаси ташкил этилганлиги ҳамда у ерда дастлабки жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда амалга оширилганлиги ҳақида расмий веб-сайтимиз орқали ёритган эдик. Бугун мазкур клиникада навбатдаги операция ўтказилди. Мутахассисимиз Махсет Сегизбаев томонидан амалга оширилган жарроҳлик амалиётида филиал ўқитувчилари ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлиш истагида бўлган талаба-ёшлар иштирок этишди.
Жумладан, операция жараёнида 207-гуруҳ талабаси Х.Мамбеткаримова бевосита кузатиш билан биргаликда ёрдамчилик вазифасини бажариб турди. Жарроҳлик столида овчарка зотидаги итнинг бел қисмидаги кистани олиб ташлаш операцияси амалга оширилди. Талабалар жараённи диққат билан кузатиб турдилар. М.Сегизбаев эса уларга батафсил тушунтириб борди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда якунланди. Эндиликда ветеринария клиникасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилади ҳамда шу каби операциялар ўтказиб борилади. Жарроҳлик амалиётлари талабаларнинг амалий кўникмалари ошиб боришида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.