SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI“Сall-марказ”га қандай мурожаатлар бўлмоқда? » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида 2021-2022 ўқув йили учун қабул комиссиясининг “Сall-марказ”и ва консультация хизмати фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Айни кунларда қабул жараёнлари қизғин кечаётгани барчамизга маълум. Хўш, филиалда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур “Сall-марказ”да фаолият олиб бораётган филиалимиз жамоасига абитуриентлар томонидан қандай мазмундаги мурожаатлар бўлмоқда? Қабул жараёнига оид саволларга жавоб бериш учун бириктирилган филиалнинг малакали ходимларининг берган маълумотларига қараганда, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томониданасосан мақсадли қабул квоталари бўйича, 2020-2021 ўқув йили ўтиш баллари ва сиртқи таълим шакли бўйича саволлар берилмоқда экан. “Мазкур мурожаатларга тезкор равишда жавоб бериб бориш билан биргаликда абитуриентларга хужжатлар қабули жараёнига оид тегишли маълумотлар ва янгиликлар ҳам мунтазам равишда тақдим этиб борилмоқда. Буни шахсан ўзим назорат остига олганман”, дейди қабул комиссияси раҳбари Г.Хожаметов. Шунингдек, консультация хизмати хонасида карантин қоидаларини инобатга олган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратилган. Маълумот учун, “Сall-марказ” иш вақти соат 09.00 дан 18.00 гача. Телефон рақамлари: (61) 224-74-80, (61) 224-73-03, (90) 422-78-78, (94) 908-83-83. Мамнуният билан, юзларида табассум ила абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига хизмат кўрсатаётган, шунингдек мурожаатларга ўз вақтида тезкор равишда жавоб бериб бораётган филиал жамоасининг иш фаолиятининг айни қизғин палласида камера объективига муҳирлашни ва ёритишни мақсад қилган эдик. Эслатиб ўтамиз, мурожаатларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилган мазкур хизмат туридан барча абитуриентлар фойдаланишлари мумкин.