SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талабалари коронавирусга қарши вакцина олиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиал талабалари коронавирусга қарши вакцина олиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда
Филиал талабалари коронавирусга қарши вакцина олиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда
Сир эмас, сўнгги кунларда юртимизда коронавирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Мутахассислар томонидан Covid-19 га қарши вакцина олиш касалликдан ҳимояланишда ишончли йўл эканлиги таъкидланди. Биламизки, айни кунларда аҳоли орасида эмлаш жараёнлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнга олий таълим муассасалари талабалари ҳам жалб этилди. Яъни, коронавирусга қарши ўз ҳохиши билан эмланган талабаларга 2021−2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилиши ҳақида ССВ ахборот хизмати хабар берган эди. Филиал талабалари авваламбор ўз соғлигини асраш ва касалликнинг олдини олиш мақсадида #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида ихтиёрий равишда Zf-Uz-VAC2001 вакцинаси билан эмланмоқда. Коронавирусга қарши вакцина олиш жараёнларида фаол иштирок этишаётган талабаларнинг таъкидлашича, ҳозирги вазиятда касалликка қарши вакцина олиш биринчи навбатда ўз саломатлигимиз учун фойдали. Шунингдек, улар вакцина қабул қилгандан сўнг ҳозирги пайтда ўзларини яхши ҳис қилаётганлигини билдиришмоқда. Ҳар биримиз соғлигимиз учун қайғуришимиз зарур. Зеро, нафақат ўзимиз балки атрофимиздагиларнинг ҳам саломатлиги учун масъулиятни ҳис қилишимиз лозим. Филиал талабалари Covid-19 га қарши вакцинация жараёнларида фаол иштирок этишни давом эттиради. Саломатлигингизга эътиборли бўлинг! Сиз ҳам вакцина олинг!