SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI12 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича маълумот » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » 12 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича маълумот
12 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича маълумот
Куни кеча 11 июль ҳолатига кўра 2021-2022-ўқув йили учун Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича тўлиқ маълумотларни тақдим этган эдик. Бугун эса 12 июль ҳолатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича давлат тест марказининг телеграм каналидаги маълумотлар асосида қуйидагиларни келтириб ўтамиз: 2021 йил 12 июль соат 18:00 ҳолатига филиалга жами 302 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Таълим шакли бўйича: кундузги таълим шаклига-жами 173 нафар; сиртқи таълим шаклига-жами 129 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Тиллар кесимида: Ўзбек тили-113 нафар; Қорақалпоқ тили-189 нафар. Маълумот учун, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони эса 277 528 нафарни ташкил этмоқда. Шулардан, таълим шакли бўйича: Кундузги таълим шакли- 167 395; Сиртқи таълим шакли-102 646; Кечки таълим шакли-7 487. 2021-2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича маълумотларни расмий веб-сайтимиз ҳамда Телеграм |Фейсбук | Инстаграм | саҳифаларимиз орқали тақдим этиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!