11 июль ҳолатига филиалга қанча абитуриент ҳужжат топширди?
Маълумки жорий йил 20 июньдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш бошланди. Хўш шу кунга қадар филиалимизга қанча абитуриент ҳужжат топширди? Демак, давлат тест марказининг телеграм каналидаги маълумотларга таянган ҳолда кунлик маълумотларни тақдим этиб боришни давом этамиз.
2021 йил 11 июль соат 18:00 ҳолатига филиалга жами 238 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Таълим шакли бўйича эса:
Кундузги таълим шаклига-жами 136 нафар;
Сиртқи таълим шаклига-жами 102 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Тиллар кесимида:
Ўзбек тили-92 нафар;
Қорақалпоқ тили-146 нафар.
Маълумот учун, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони эса 230 254 нафарни ташкил этмоқда.
Шулардан, таълим шакли бўйича:
Кундузги таълим шакли-140 576;
Сиртқи таълим шакли-83 630;
Кечки таълим шакли-6 048.
2021-2022-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони бўйича филиал ҳақида маълумотларни расмий веб-сайтимиз ҳамда Фейсбук Инстаграм Телеграм саҳифаларимиз орқали тақдим этиб борамиз. Бизни кузатиб боринг!
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1