Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
“Ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Мамлакатда ветеринария хизматини ривожлантириш учун Жаҳон банкининг 2,0 млн. АҚШ доллари ва Европа иттифоқининг 2,0 млн. АҚШ доллари грант маблағлари ажратилди.
Ушбу грантлар доирасида ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоят учун 1 тадан ветеринария назорати остидаги объектларни дезинфекция ва дезинсекция қилувчи махсус автотранспорт (ДУК), совуткичли автомобиллар (авторефрижатор), 25 та замонавий видеоконфренцалоқа жиҳозлари (камера, микрофон, комьпютер, дастурий таъминот, телевизор ва бошқалар), 1 000 донадан ортиқ автомат шприц, ҳамда 24 та чегара ветеринария назорати пунктларига замонавий лаборатор экспресс-анализаторлар (овоскоп, РН-метр, термометр, лактан), крематорийлар харид қилиниб, жойларга етказиб берилди.
Манба:Расмий хабарлар скачать dle 12.1