SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалга ўқишга қабул қилишда қандай тоифадаги абитуриентлар имтиёзга эга? » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиалга ўқишга қабул қилишда қандай тоифадаги абитуриентлар имтиёзга эга?
Филиалга ўқишга қабул қилишда қандай тоифадаги абитуриентлар имтиёзга эга?
Барчамизга маълумки, Республика олий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилишда имтиёзга эга абитуриентлар тоифалари бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 202l йил 2 июлдаги 1-сон баёни 13-иловасига мувофиқ Республика олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти асосида Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига жами қанча абитуриент учун ўрин ажратилаганлиги тўғрисида қуйида тўлиқ шаклда танишишингиз мумкин. Жумладан, Республика олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан филиалга: ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосида жами 9 нафар, шундан кундузги таълим шакли учун 8, сиртқи таълим учун 1 нафар; “меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосида жами 5 нафар, шундан кундузги таълим шакли учун 4, сиртқи таълим учун 1 нафар; ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари учун қўшимча уч фоизли давлат гранти асосида жами 4 нафар абитуриент ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари асосида жами 19 нафар, шундан 7 нафари давлат гранти, 12 нафари эса тўлов-контратк асосида; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида алоҳида беш фоизли қўшимча қабул кўрсаткичлари асосида жами 3 нафар абитуриент қабул қилиниши белгиланган. 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича филиалдаги муҳим хабарлар ҳамда янгиликлар билан расмий веб-сайтимиз ҳамда Telegram,Facebook, Instagram саҳифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.