Тошкентда хорижий университетлар филиали яна биттага кўпайди
Президентнинг ПҚ–5169-сон қарори билан Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети” Федерал давлат автоном ОТМнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди. Филиал фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланиб, таълим жараёни рус тилида олиб борилади. Абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Университет томонидан белгиланадиган талаблар асосида амалга оширилади.
Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ДИПЛОМ берилади.
2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон фуқароларидан 35 нафарининг қуйидаги мутахассисликлар бўйича ординатура дастурларига мувофиқ Университетда таълим олиши ташкил этилади:
Радиология;
Онкология;
Гематология;
Болалар онкологияси;
Эндокринология;
Нефрология;
Пульмонология;
Рентгенэндоваскуляр ташхис ва даволаш;
Юрак-қон томир жарроҳлиги;
Педиатрия;
Аллергология ва иммунология;
Нейрохирургия.
Давлат гранти асосида таҳсил олган Филиал битирувчилари Ўзбекистоннинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.
Манба:edu.uz
скачать dle 12.1