Давлат Герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди
Жорий йил 2 июль куни Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унга ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Хожаметов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир бошида Қ.Атаназаров сўз олиб, “Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига 29 йил тўлиши муносабати билан барчани самимий табриклаб ўтди. Миллатимизнинг ғурури, орзулари ва руҳияти давлат рамзларида акс этиши, улар орасида давлат герби ҳам муҳим аҳамият касб этиши борасида талаба-ёшларга Г.Хожаметов батафсил гапириб ўтди. Шундан сўнг А.Сейткамалов томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби ҳақида, унинг кўриниши ҳақида батафсил маълумотлар берди. Тадбир давомида талаба-ёшлар ҳам фахримиз ва ғуруримиз ҳисобланган давлат рамзлари ҳақида тўлиб-тошиб ўз фикрларини билдиришди. Айниқса Давлат Гербига алоҳида урғу бериб ўтишди. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-XII-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
скачать dle 12.1