Ёшлар байрами муборак бўлсин!
Ассалому алайкум азиз ёшлар ҳамда қадрли филиал талабалари! Катта мамнуният ва кўтаринки кайфият билан барчангизни “30-июнь-Ёшлар куни” байрами билан муборакбод этаман!
Муҳтарам Президентимиз ўз нутқларининг бирида ёшларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлашини таъкидлаб ўтган эди. Дарҳақиқат, ёшлар келажак эгалари сифатида энг катта куч ҳисобланади. Бугун давлатимизда ёшларга яратилган улкан имкониятларни кўриб, уларга ҳавасим келади. Айниқса таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳатлар ёшларимизнинг замонавий билимларга эга бўлишини кафолатлайди. Ёшларни таълимга кенг қамраб олиш мақсадида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бир қатор имтиёзларнинг берилиши, тест синовларининг шаффоф тарзда бўлиб ўтишига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек талабаларга яратилаётган барча шароитлар замирида юртимиз ёшларини ҳар томонлама етук ва илмли қилиб тарбиялашдек улуғ мақсад бор. Қайси соҳани олиб қарамайлик, унинг ривожида ёшларнинг роли ниҳоятда муҳим саналади. Қувонарлиси, улар ўзларига тақдим этилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, катта марраларни забт этиб, муввафақиятларга эришмоқда. Қарийб 5 йилдан бери Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юртимизда 30 июнь санаси Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Мазкур байрам жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтади. Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътиборни шундан ҳам ёққол сезиш қийин эмас. Ўзбекистон ёшлари энг бахтли ёшлардан бири деб ўйлайман. Боиси ёшларини шу даражада эъзозлаб, уларга имконият эшикларини кенг очиб берадиган мана шундай осуда ватан бағрида ўниб-ўсишнинг ўзи бизга берилган энг олий неъматдир. Тўғрисини айтсам талабаларим орасида ёшаргандек бўламан. Улар менга янада куч-ғайрат бағишлайди. Ҳозирги кунда филиалда жами 540 нафар талаба-ёшлар таҳсил олаётган бўлса, уларнинг ҳар биридан ўзига яраша натижа кутаман. Уларга сифатли таълим беришдаги мақсадимиз ҳам айнан шундан иборат. Бизнинг зиммамизда бўлажак мутахассисларга таълим ва тарбия беришдек катта масъулият турибди. Келажак эгаларига замонавий билим беришга, уларни профессионал таълим тизими асосида ўз касбининг етук мутахассиси сифатида тарбиялаш бугунги куннинг муҳим талаби ҳисобланади. Рақамларга юзланадиган бўлсак, Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда болалар ташкил этар экан. Давлатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Биз буларнинг гувоҳи бўлиб, юртимиз ёшларининг буюк истиқболига катта ишонч билдира оламиз. Фурсатдан фойдаланиб, “30-июнь - Ёшлар куни” муносабати билан бутун республикамиз ёшларини, қолаверса филиал талабаларини ажойиб байрам билан чин кўнгилдан табриклайман! Оилангизга хотиржамлик ва саломатлик тилайман. Сиздек ёшларни вояга етказган ота онангизга чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Келажак учун катта режалар тузиб, улуғ мақсадлар сари интилинг! Яхши таълим олинг ва ватанимиз равнақи учун ўз ҳиссангизни қўшишга ҳаракат қилинг! Барчангизга дилимдаги энг беғубор ва самимий тилакларимни йўллаб қоламан. Асосийси қайноқ иштиёқ сўнмасин, ҳамийша лабингиздан табассум аримасин. Бахтли бўлинг! Байрамингиз муборак азиз ёшлар!
Ҳурмат билан,
Адилбай Есимбетов,
Самарқанд ветеринария медицинаси
институти Нукус филиали директори,
Биология фанлари доктори, доцент
скачать dle 12.1