Филиал матбуот котиби республика форумида иштирок этди
27 июнь—Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами арафасида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Олий таълим муассасаларида Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ОТМ матбуот котибларининг биринчи республика форуми бўлиб ўтди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган мазкур республика форумига филиал матбуот котиби сифатида иштирок этдим ва бир олам таассуротга эга бўлдим. Авваламбор, бирга фаолият юритаётган ҳамкасбларим билан илк бора дийдор кўришиб, учрашишга муввафақ бўлганимдан жуда севиндим. Форумга мезбонлик қилган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Конгратбой Шарипов ўз нутқида ташриф буюрган барча матбуот котибларини касб байрами билан самимий табриклаб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сардор Усманов ОТМ матбуот котибларининг биринчи республика форуми ҳамда байрам билан қизғин қутлаб учрашув кўтаринки руҳда бўлиб ўтиши кутилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Мазкур университет матбуот котибига яратилган шарт-шароитлар билан батафсил танишдик ва бу ерда матбуот хизмати фаолиятини жуда самарали йўлга қўйилганлигига гувоҳ бўлдик. Яъни, медиа-марказ фаолияти йўлга қўйилган, юқори сифатли камера, умумлаштириб айтганда моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминланган. Университет матбуот котибига алоҳида хона ажратилган бўлиб, унда барча зарур шароитлар яратилаган. Қарийб юзга яқин матбуот котиблари ўзларида мавжуд муаммо ва камчиликларни билдирди ҳамда уларга ечимлар борасида аниқ фикрлар муҳокама этилди. Жумладан, биринчи навбатда ОТМ матбуот котибларининг ойлик маошини яхшилаш, уларга яхши шарт-шароитларни яратиш, моддий-техник жиҳатдан тўлиқ таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрич бўйича сўз юритилди. Шунингдек, форум доирасида семинар-тренинг ва Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа матбуот котиблари билан самимий суҳбат қуриб, мастер-класс ўтди. Семинарда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. “Олий таълим муассасаларида Ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида ташкил этилган республика форумидан олган амалий билимларим ҳамда таассуротларимни бир сўз билан таърифлаш қийин. Илк маротаба бутун Республика ОТМ матбуот котиблари учрашиб, ҳамжихатликда семинарда иштирок этдик, ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашдик, муаммоларни ўртага ташладик ва уларга аниқ ечимлар топиб, келишиб олинди. Ҳамкасблар учрашуви жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрида уюштирилган мазкур сафар қайноқ ва беғубор хотиралар билан кундалигимга муҳирланди. Келгусида шу каби форумлар ташкил этиб борилиши белгилаб олинди. Энг муҳими семинар давомида муҳокама қилинган масалалар натижаси бўйича албатта ҳисобат сўралиши (матбуот котибларига шароит яратиш ва маошини ошириш) таъкидлаб ўтилди.
Зийўар Хожамуратова
Филиал матбуот котиби скачать dle 12.1