SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиал талабалари “Заковат” интеллектуал беллашувида 3-ўринни эгаллади » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Филиал талабалари “Заковат” интеллектуал беллашувида 3-ўринни эгаллади
Куни кеча "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида “Ёшлар куни”га бағишлаб "Нима? Қаерда? Қачон?" беллашувининг Қорақалпоғистон ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Олий таълим муассасалари талабаларидан таркиб топган жами 8 та жамоа Қорақалпоқ давлат университетида беллашуб учун жамланди. Ўйин қизғин баҳс-мунозараларга ҳамда таассуротларга бой тарзда кечди. Ҳар бир жамоа ғолиблик учун астойидил кураш олиб борди. Мазкур беллашувда филиалнинг “Аристократлар” терма жамоаси фаол иштирок этишди ҳамда яхши натижага эришди. Яъни, якуний натижаларга кўра НДПИнинг “Зиёли ёшлар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. ҚДУ “Карсу” жамоаси эса иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, филиалимизнинг “Аристократлар” терма жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Ғолиб жамолар диплом билан тақдирланди. Талаба-ёшларни бирлаштирган мазкур Нима? Қаерда? Қачон?" беллашувида филиалнинг билимдон ва зукко ёшлари катта иштиёқ билан иштирок этишиб 3-ўринни эгаллаганлиги бизни қувонтирди. Холисона баҳоланган “Заковат” интеллектуал ўйини талаба-ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади.